2008-03-21

Хушхабарнинг мағзи – хочга михланган Масиҳ

Коринфликларга ёзилган биринчи мактуб

2-боб


Ҳақиқий донолик ва ҳикмат

1 Эй биродарлар, мен сизларнинг олдингизга Худонинг пайғомини (пайғом = шоҳидлик; бу пайғом ёки хабар Исо Масиҳ ва Унинг хочда михланганидир) эълон қилгани келганимда, сўзамоллик ва билгичлик (донолик) ниқоби остида келмадим (яъни Павлус усталик билан ваъз қилиш қобилиятига таянмади, ҳамда ўша даврда жуда авжига чиққан философияга мурожаат қилмади).

2 Орангизда эканман, Исо Масиҳдан ва Унинг хочга михланганидан (гуноҳкорга нажот берадиган, асирни озод қиладиган ва масиҳийга доимий ғалаба берадиган хабар мана шудир ва бундан бошқа қутқарувчи хабар йўқдир) бошқа ҳеч нарса билмасликка қарор қилдим (Павлус Хушхабарни ваъз қилганда дунёвий билим ва философига таянмасликни ўзига атайин мақсад қилиб қўйганди).

3 Олдингизга заифлик (бутунлай Худога тобелиги ҳақида гапиряпти) ва қўрқув (хоч хабарини нотўғри ваъз қилишдан қўрқув) ҳисси ҳамда катта қалтироқ билан келдим (у ваъз қилаётган хабарнинг қанчалик муҳимлигини ва ўзининг нолойиқлигини тушунарди).

4 Менинг сўзим ва ваъзим инсон заковатининг ишонтирувчилигидан эмас (инсон донолиги ҳеч кимга нажот бера олмаслигини у биларди; ҳозирги даврдаги масиҳийлар жамоати шу оятдан собоқ олиши керак), Худо Руҳи ва қудратидан далолатдир (шу оятнинг аниқроқ таржимаси: “Сўзим ва ваъзимни инсон донолигининг ишонтирувчилиги билан эмас, балки Руҳ ва қудрат намойиши билан етказдим”; яъни, агар хоч хабари тўғри айтилса, имонлилар юраги ва ҳаётида Муқаддас Руҳ нима қилиши ҳақида бу ерда гапириляпти),

5 токи имонингиз инсон ҳикматига эмас (хоч хабаридан ўзгача бўлган йўл, хабар), Худо қудратига асослансин (фақатгина Исонинг хочда амалда оширган иши асосида шунинг иложи бор).

No comments: