2008-03-08

Худодан мадад олиш

Шоҳлар биринчи китоби 30:6 “Довуд ёмон аҳволда қолди, чунки ҳар бир одам ўғиллари, қизлари учун қайғурар, “Довудни тошбўрон қиламиз”, дейишарди. Лекин Довуд ўз Эгаси Худодан мадад олди.”

Тушкунлик вақти

Муқаддас Каломда Довуд Худо юрагига (қалбига) мос одам эканлиги ёзилган. Шу билан бирга у азобларга дучор бўлганлигини ҳам кўрсак бўлади. Шундан ўрнак олиб, ҳатто Худони севадиган имонлилар ҳаётида оғир вазиятлар бўлишини билиб олсак бўлади. Айрим вазиятлар ўзимизнинг нотўғри ишларимиз натижасида содир бўлади. Яна бошқа вазиятлар эса руҳий қаршилик (зиддият) натижасида келиб чиқади. Ҳаётимиздаги вазиятга ўзимиз тушдикми ёки Худо шу вазиятга йўл бердими, барибир нима бўлганда ҳам шунинг натижасида ҳар биримиз ёмон аҳволга тушишимиз мумкин. Довуд мисолига келадиган бўлсак, у анча вақтдан бери Худо иродасидан ташқарида юрган эди ва шунинг натижасида унинг одамлари даҳшатли мағлубиятга учрайдилар. Бунинг оқибатида Довуднинг ҳатто энг яқин одамлари уни тошбўрон қилмоқчи бўлдилар. Бироқ Довуд шундай ёмон аҳволни енгиш учун Худодан мадад олди.

Якунланган иш

Юқори оятдаги “мадад” сўзи “ушлаб олиш, яъни тутиб олиш, дадил бўлиш (кўчма маъноси – жасур бўлиш)” маъносини билдиради. Олға юриш учун Довудга куч керак эди, бунинг учун у юрагини қандайдир ҳақиқатга қаратиши керак эди-ки, токи натижада иноят ва қувонч оқими унинг ичида пайдо бўлиб тушкунликни енгсин. Имонли дадил бўлиши учун қандай ҳақиқатни тутиб олиши керак? Бу ҳақиқат – Исо Масиҳнинг хочда қилган якунланган ишини тушунишдир. Биз Худодан ҳозиргача қабул қилган ва кейинчалик ҳам қабул қиладиган ҳамма нарса айнан Масиҳ биз учун хочда қилган иши натижасида келади. Масиҳ хочда “Амалга ошди”, деганида, ҳар бир масиҳий кишига тўлиқ фаровон ҳаёт учун керак бўлган барча нарсаларни етказиб бераман, деб ваъда қилган эди. Ёмон аҳволда бўлганимизда Исо хочда биз учун нима қилганини билишимиз жуда катта аҳамиятга эга, чунки шуни билиш орқали тушкунлик, ғам-азоб ёки қайғуни енгишимиз мумкин. Биз ёш болалар каби Исонинг хочдаги ишига ишонсак, Худо бизга қарши эмас, балки биз тарафимизда эканлигини биламиз. Агар Худо биз учун бўлса, унда ким (ёки нима) бизга қарши чиқа олар экан?

Ўтмишдаги ғалабалар

Худо билан ҳаётингиз тарихини ҳам эслаб, шундан дадиллик олсангиз бўлади. Қандай масиҳийни учратмасам ҳам, уларнинг ҳаммаси ҳаётларида Худо қандай қилиб етказиб бергани ва Унинг содиқлиги ҳақида гувоҳликлар айтишади. Худо илгари нима қилган бўлса, ҳозир ҳам худди шундай ишларни қилади. Худованд сизни шу ергача етаклаб келиб энди ташлаб кетмайди! Қалбингизда илгари Худо қандай қийин вазиятлардан сизни чиқарганини эсланг.

Худони мадҳ этинг!

Тушкунлик вақтида мадҳ этиш қийин бўлиб туюлиши мумкин, бироқ ҳар бир масиҳий учун мадҳ қилиш жуда керак қуролдир. Мадҳ қилиш ёки улуғлаш ишонч билан амалга оширилади. Бунда биз Худоимиз кимлигини ва нима қила олишини тан оламиз. Ҳаётимизда нима содир бўлаётган бўлишига қарамасдан, бутун дунёни яратган Худо бизнинг шарафларга муносиб эканлигини эслаймиз. У бизга нажот берди, бизни қўриқлаб келяпти, Ўз инояти ва билими билан етаклаб келди ва қанча вазиятларга мадад берди. У мадҳияларга сазовордир! Демак мадҳ қилиш ишонч билан амалга оширилар экан. Тушкунликка тушганингизда оғзингизни очиб, Худо ҳаётингизда қилган, қилаётган ва қиламан, деб ваъда қилган ҳамма яхши ишлари учун Унга мадҳлар айтинг. Нажот учун ва шунинг натижасида сизга кўрсатилган эзгуликлар учун Унга шукур айтинг! Исо Масиҳ учун Худога мадҳлар айтинг!

Хулоса

Довуд ёмон аҳволда бўлганида у юрагида шу ҳақиқатларни тутиб олган эди, деб ишонаман. Албатта, у ўша даврда Исо Масиҳ исмини билмаган эди, лекин келғуси Нажоткор ва Унинг қурбонлигига ишонч орқали ўша даврда ҳам Худо иноят кўрсатишини у тушунар эди (Забурнинг 50-саноси бунга далил бўла олади). Энди сиз қийин аҳволга тушганингизда юқоридаги сўзларимизни эсланг. Шунда тушкунликка тушмасдан, яқинда қайтиб келадиган Халоскорингизни қутиб юқорига қараб юрасиз!

No comments: