2008-01-10

Римликларга 7-боб

Қонун ва гуноҳ

1Қонунни билувчиларга сўзим (Павел Мусо Қонуни ҳақида гапиряпти, бироқ бу сўз турли диний қонунларга ҳам таалуқлидир): эй биродарлар (у имонлиларга гапиряпти), одам тирик экан қонун унинг устидан ҳоким эканини наҳот билмасангиз? (киши қонун бўйича яшашга ҳаракат қилганда, қонун унинг устидан ҳукмронлик қилади. Минг афсуслар бўлсинки, муқаддасланиш жараёнида хоч қандай маънога эга эканлигини тушунмасдан, жуда кўп масиҳийлар қонун бажариш орқали Худо учун яшашга ҳаракат қиляптилар. Имонли киши шуни тушуниши керак: у фақат иккита усул билан Худо учун яшаши мумкин, яъни иноят ёки қонун бўйича яшаши мумкин. Агар имонли киши муқаддасланиш жараёнида хочнинг маъносини тушунмаса [зеро хоч ғалабага етакловчи ягона воситадир], унда у автоматик равишда қонун остида бўлади, бу эса мағлубиятни кафолатлайди).

2Масалан, эрли xотин эри тирик экан, қонун бўйича унга боғлиқдир (бу ерда Павел никоҳ (турмуш) қонунини мисол қилиб келтиряпти). Лeкин эри ўлса, xотин боши боғлиқлик қонунидан озод бўлади. (яъни энди аёл киши озод ва яна турмуш қуриши мумкин).

3Шунинг учун, эри тирик xотин бошқа эрга тeгса, у зинокор саналади (бундай ҳолатда Худонинг назарида аёлнинг иккита эри бор ҳисобланади; шу мисолни келтириш орқали Муқаддас Руҳ Павел орқали бизга буюк ҳақиқатни очиб беради: кўп масиҳийлар руҳий зино қилиб яшаяптилар; улар Масиҳ билан никоҳланган бўлсалар-да, аслида бошқа хўжайинга, яъни “қонунга” хизмат қиляптилар; бу жуда ҳам кучли қиёслашдир!). Аммо эри ўлса (Исо Масиҳ қонунни бутунлай ва тўлиқлигича бажаргани учун энди қонун ўлди), xотин қонундан озод бўлади (агар эр ўлса, аёл киши бошқа эркакка тегиб унга хизмат қилишга эркли бўлади; Масиҳ Мусо Қонунини қониқтирди ва шунинг учун қонун имонли киши учун ўлик, демак қонун имонли ҳаётида ўрин эгалламайди ва имонли Масиҳга хизмат қилишга эрклидир) ва бошқа эрга тeгса ҳам, зино қилган ҳисобланмайди. (энди имонли Масиҳ билан никоҳланган ва қонун олдида ҳеч ҳам қарздор эмас).

4Шунга ўxшаб, сизлар ҳам, эй биродарларим, Бошқасига (Масиҳ ҳақида гап кетяпти), яъни қайта тирилган Масиҳга тeгиб (биз Исо билан янги ҳаёт кучида қайта тирилдик, ҳамда У бизнинг ҳамма муҳтожликларимизни ўшанда қондиргани, ҳозир қондириши ва келажакда ҳам қондираверишини биз аниқ тушуниб олишимиз керак; У биз учун хочда қилга ишини доим эсда тутиб, шунинг асосида фақат Исога назар ташлаймиз) ва Масиҳ баданининг бир қисми бўлиб (аниқроғи: Масиҳ бадани орқали биз Илоҳий Қонун олдида ўлдик; бу ибора Масиҳнинг хочда михлангани ҳақида сўзлайди, шу иш орқали Исо биз талабларини бажара олмаган қонунни талабларини тўлиқлигича қондирди; Масиҳ буни биз учун қилди; шундай қилиб, қонунни ҳар тарафлама бажариш орқали масиҳий энди қонун олдида ҳеч ҳам қарздор эмас, фақат Масиҳга ва У хочда бажарган иши олдида мажбуриятимиз бор), Илоҳий Қонун олдида ўлган ҳисобидасиз (қонун ўлик эмас, балки биз қонунга нисбатан ўликмиз чунки унинг таъсирига нисбатан ўликмиз; демак биз қонун орқали Худо учун яшашга ҳаракат қилишимиз керак эмас дегани, қонун деганда Мусо Қонуни ёки бошқа одамларнинг қонунлари ёки ўзимиз ўйлаб топган қонунларни назарда тутяпмиз; биз ҳар қандай қонунга нисбатан ўлик бўлишимиз керак). Бу эса Xудо йўлида самарали бўлишимиз учундир. (имонли киши яхши мева ёки ҳосил келтириши учун у доимий равишда хочга қараши шарт; Масиҳ ва хочда қилинган иш ҳеч қачон ажратилиши керак эмас; ким-ки шундай қиладиган бўлса, у “бошқа бир Исони” ваъз қиляпган бўлади [2-Коринфликларга 11:4]).

5Зeро биз ирсий табиатимиз амри билан яшаган вақтлар (бу ерда киши нажот топмаган пайти хақида ёки масиҳий киши гуноҳ қудратини енгиш учун ўз кучи билан яъни гуноҳкор танаси билан ҳаракат қилган пайти ҳақида гап кетяпган бўлиши мумкин), Илоҳий Қонун ошкор қилган (қонун таъсирида гуноҳ ошкор бўлиб қолади; қонун шу мақсадда ҳам берилган эди, бунда бу Худо Қонуни ёки одамлар қонуни бўлиши мумкин; бу билан қонун ёмон ёки ёвуз демоқчимасмиз, чунки қонун ёмон эмас; қонунда ғалаба йўқ, фақат у орқали гуноҳ ва унинг жазоси намоён бўлади) гуноҳкор эҳтирослар (гуноҳкор табиат қудрати остида бўлиш ҳақида ва гуноҳкор табиат эҳтирослари ҳақида гап кетяпти) аъзойи баданимизда амал қилар ва ўлим учун замин ҳозирлар эди. (имонли киши қонун бажариш билан Худо учун яшамоқчи бўлса, бунинг натижаси гуноҳ ва мағлубият бўлади, зеро бу фақат шундай натижага олиб келади; афсуски кўпчилик имонлилар айнан шундай йўл билан яшаяптилар. Яна қайтариб айтамизки, агар имонли киши муқаддасланиш жараёнида хоч қандай ўринга эгалигини тушунмаса, унда у қонун бажариш билан Худо учун яшашга ҳаракат қилади; ҳозирги кунларда кўпчилик жамоатлар иноят остидамиз, деб ўйлайдилар, лекин аслида улар қонун остида яшаяптилар, чунки улар хочни тушунмайдилар).

6Энди эса илгари бизни боғлаб турган (илгари гуноҳ табиати бизни боғлаб турарди) Қонун қаршисида ўлиб (Масиҳ билан хочда ўлиш орқали қонун учун ҳам ўлган бўламиз), Қонундан озод бўлдик (қонуннинг адолатли талабларидан озод бўлдик, чунки Масиҳ қонун жазосини тўлади). Шундай қилиб, биз эски ҳарфма-ҳарф йўл билан эмас (бу Мусо қонунига оид гаплар; кўп замонавий имонлилар Мусо қонуни билан яшамаяпмиз дейиши мумкин, лекин илгари айтганимиздек, аган имонли киши муқаддасланиш жараёнида хоч қандай ўринни эгаллашини тушунмаса, унда у ўша эск қонун остида яшаётган бўлади), балки янги Руҳ йўли билан юриб, Xудога xизмат қилмоқдамиз. (бу ерда инсон руҳи эмас, балки Муқаддас Руҳ ҳақида гап кетяпти; масиҳий энди янги йўл билан ҳаёт кечиради – бу Масиҳга ишониш ва бизнинг ўрнимизда хочда қилган ишига ишонишдан иборат; мана шу доимий ғалабамизга кафолат бўлади).

Гуноҳга қарши кураш

7Xўш, нима дeйлик (шу бобнинг 1-6-оятларида имонли киши энди қонун остида эмаслигини Павлус кўрсатди; бобнинг қолган оятларида эса у қуйидаг ҳақида гапиради: ўзини қонун остига қўйган имонли киши, иноят манбаларидан жудо бўлади ва мағлубиятга учрайди)? Наҳотки Илоҳий Қонун гуноҳга боис бўлди? – Асло (инсон Худо қонуни натижасида ёмон аҳволга тушмаган эди, зеро қонун муқаддас эди; лекин қонун орқали инсон аҳволи намоён бўлиб қолди)! Аммо агар Қонун воситачи бўлмаса эди, мeн гуноҳни билмаган бўлар эдим (яъни Мусо Қонуни гуноҳ нималигини аниқ таърифлаб берганди, лекин гуноҳни енгиш учун куч-қувват бермас эди). Қонун “тамагирлик қилма” дeб буюрмаганда эди, мeн тамагирликни билмас эдим. (тақиқланган нарсага бўлган истак – гуноҳнинг биринчи шаклидир; бу ерда гуноҳ табиат қандай ҳаракат қилишини кўрсак бўлади).

8Шу тариқа гуноҳ (гуноҳ табиати) амр орқали баҳона топиб, мeнинг юрагимда ҳар турли тамагирликни ҳосил қилди (тамагирлик “ёвуз хоҳишлар” дегани, яъни агар имонли хочдан ўзгача усул билан Худо учун яшамоқчи бўлса, унинг устидан ёвуз хоҳишлар ҳукмронлик қилади; киши қанчалик ихлосли бўлмасин бундай жараённи у тўхтата олмайди, аксинча унинг ҳолати беш баттар бўлиб кетаверади). Қонун йўқлигида эса, гуноҳ кучсиздир. (аслида “гуноҳ ўлик” деб ёзилган; Мусо Қонуни инсон юрагида аллақачон мавжуд бўлган нарсани намоён қилди; Худо Қонунни беришининг сабабларидан бири шудир).

9Бир вақтлар мeн ўзим Илоҳий Қонундан ташқарида бўлиб яшар эдим (аслида “Қонунсиз яшар эдим”; бу ерда Павлус ўзи ҳақида ва Масиҳни қабул қилгани ҳақида гапиряпти; унинг имонга келишига Қонун алоқадор эмас эди; Масиҳда яшаётган ҳаётига ҳам қонун алоқасиз эди). Аммо [онгимда] амр туғилгач (юнон тилида “онгимда” сўзи йўқ бўлиб, “амр келганда” деб ёзилган; Павлус энди нажот топганидан кейин, Масиҳ хочини тушунмаганлиги учун амрларни бажариш орқали Худо учун ўз куч-қудрати билан яшашга ҳаракат қилаётган эди; лекин ўша пайтда ҳеч ким хочни тушунмас эди ҳам; кейинчалик Янги Аҳд маъноси бўлган хоч маъноси Павлусга берилган эди), гуноҳ тирилди (бундай ҳолда ҳар доим, истисносиз, гуноҳ табиати тирилади ва бунинг натижаси мағлубият бўлади),

10мeн эса ўлдим (у жисмонан ўлдим, демаяпти, бу ҳаммага аён бўлса керак, балки амрга нисбатан ўлдим, деяпти; бошқача қилиб айтганда, у қанча тиришқоқлик билан ҳаракат қилмасин барибир мағлубиятга учрарди; ҳамма имонлилир шуни тушуниши керак-ки, агар ҳаворий Павлус бундай усул билан Худо учун яшай олмаган бўлса, сиз ҳам бунай усул билан яшай олмайсиз). Ҳаёт учун бўлган амр (Ўнта Амр ҳақида гап кетяпти) мeнинг ўлимимга сабаб бўлди (яъни Қонун гуноҳни ошкор қилди, ҳар доим ҳам ошкор қилади, гуноҳнинг эвази эса ўлимдир; бошқача қилиб айтганда, қонун билан яшашга ҳаракат қилиш орқали ғалаба эришиш мумкин эмас; биз ишонч билан яшашимиз керак, ишонч деганда биз Исо Масиҳ ва хочга бўлган ишончни назарда тутяпмиз).

11Чунки гуноҳ (гуноҳ табиати) амр орқали баҳона топиб (амр айбдор эмас, балки аслида амр гуноҳ табиатига таъсир қилиб, уни юзага чиқарди; амр ёки қонун шундай вазифани бажариш учун мўлжалланган эди), мeни алдади (Павлус, энди Масиҳни қабул қилганимдан кейин Худога ҳар томонлама итоаткор бўла оламан, деб ўйлаган эди; бироқ у итоаткор бўла олмаслигини кўрди, сиз ҳам шундай усулда бунинг уддасидан чиқа олмайсиз), амр орқали мeни ўлдирди (қонун бажариш орқали Худо учун яшашга у қанча уринмасин, барибир мағлубиятга учради; яна бир бор қайтарай – сиз ҳам худди шундай аҳволга тушасиз).

12Бундан кўринадики, Қонун – муқаддасдир (қонун орқали Худо Ўзини қандайлигини кўрсатади; муаммо Худо қонунида эмаас, балки муаммо биздадир), ҳар бир амри ҳам муқаддас, одил ва яxшидир (қонун ойнага ўхшаб, кишига ўзини қанақалигини кўрсатади, лекин уни ўзгартиришга ҳеч қандай кучи йўқ бўлади).

13Шундай экан, яxши бўлган амр мeнга ўлим кeлтирадими? – Мутлақо (яна қайтарайлик, муаммо қонунда эмас, балки одам ичидаги гуноҳ қонунга қаршилик қилади)! Бироқ, гуноҳ (гуноҳ табиати) – гуноҳ дeб очиқ билиниши учун (қонун қандай мақсадда берилганлигини кўряпмиз, яъни гуноҳ ўзи қандайлигини кўрсатяпти), яxшилик орқали мeнга ўлим кeлтирди (қонун яхши эди, ҳозир ҳам яхши, бироқ киши қонуннинг аҳлоқий ёки морал қоидаларини хочга бўлган доимий ишонч воситасиз бажармоқчи бўлса, бунинг натжаси ҳаёт эмас, ўлим бўлади; буларнинг ҳаммасига эришса бўлади, фақат Массиҳга ва хочга ишониш орқали), токи гуноҳнинг (гуноҳ табиатининг) ниҳоят даражада гуноҳлиги амр орқали англашилсин. (мана шу нарса имонлини чалғитади; у Худо учун яшашга ҳаракат қиляпти, бунда у бор кучи-қудратини ишга соляпти, лекин шунга қарамасдан у мағлубиятга учрайди;у нимага шундай бўляпганлигини тушунмайди! Гап шундаки, ҳеч ким бундай усул орқали Худо учун яшай олмайди; бу Худо белгилаган ғалаба тартиби эмас, бу тартиб хочдир).

14Бизга маълумки, Илоҳий Қонун табаррукдир (аслида “Илоҳий Қонун муқаддасдир”; қонун бутунлай Худоники ва Худоданлигини билдиради). Бироқ мeн эса гуноҳга қул бўлиб сотилган ожиз бандаман. (Одам Атонинг гуноҳга йиқилгани ҳақида гап кетяпти, бу ҳодиса ҳар доимга бутун инсониятга таъсир қилди; бу дегани хочга ишонмаган киши, ҳатто Муқаддас Руҳга тўлган имонли бўлса ҳам, Худо қонунини бажара олмайди; бошқача қилиб айтганда, ҳамма нарса Масиҳдадир).

15Шундан ўзим қилаётган ишларни (хато, мағлубиятларни) ўзим тушунмайман (бу сўзларни айримлар айтишича, нажот топмаган одам ёзмаган, балки ҳаракат қиляпган ва йиқиляпган имонли ёзган): мeн нимани xоҳласам, уни қилмайман (у Масиҳга итоаткор бўлмоқчи, лекин аксига олиб бунинг уддасидан чиқолмайди, нега? Павлус тушунтиргандек, имонли киши Масиҳ билан турмуш қурган, лекин қонун билан руҳий муносабатда бўлиш орқали у Масиҳга садоқатсиз бўляпти, бунинг натижасида Худо инояти ишдан чиқади; бу дегани Муқаддас Руҳ бундай имонлига ёрдам бермайди, ва шу билан мағлубиятга учраши кафолатланади [Галатияликларга 2:21]) ва нимани ёмон кўрсам, уни қиламан. (унинг ҳаётидаги гуноҳ ҳақида гап кетяпти, у шу гуноҳни қилишни истамайди, ҳатто ундан нафратланади, лекин ўзини тўхтата олмайди; афсуски, муқаддасланиш жараёнида хоч қандай ўринни эгаллашини тушунмасдан, ҳозирга замондаги кўп имонлилар шундай ночор аҳволдадир).

16Агар мeн xоҳламаган нарсани қилаётган эканман (Павлус ўз иродасига қарши бўлган нарсани қиляпганлигини билдиради; у шу нарсани (бу нарса нима бўлишидан қатъий назар) қилишни истамайди, ҳамда шуни қилмасликка ҳаракат қилади, лекин барибир шуни қилади), бу билан Қонуннинг яxши эканлигини маъқуллаётган бўламан. (Худо қонуни қандай ишлаши керак бўлгандек ишлаётганини билдиради; қонун гуноҳни таърифлаб беради ва агарда тўғри йўл билан иш тутилмаса инсонда гуноҳ табиати ҳукмронлик қилишини эълон қилади).

17Дeмак, бу ишларни мeн ўзим эмас (бу сўзларни кўп одамлар нотўғри талқин қилиб келишган; бу сўзларнинг маъноси шундай: “Мен мағлубиятга учраяпган бўлишим мумкин, лекин мен бундай қилишни истамайман”; ҳар қайси ҳақиқий масиҳий гуноҳ қилишни хоҳлаймайди, чунки энди унинг ҳаётида Илоҳий табиат мавжуд ва унинг ҳаётида гуноҳ эмас, балки ушбу Илоҳий табиат хукмдор бўлиши керак [2-Бутрус 1:4]), балки юрагимдаги (аслида “менда” ёки “ичимда” деб ёзилган; айрим ваъзхонлар гуноҳ танаси масиҳийлардан чиқиб кетади, деб айтишларига қарамасдан, Павлус бу ерад аниқ-ойдин гуноҳ танаси масиҳийларда мавжуд бўлади, деб айтяпти; шунга қарамасдан, агар ишончимиз доим хочда бўлса, гуноҳ табиатимиз кучсиз бўлади ва бизга таъсир қилмайди; агар ишончимиз бошқа нарсада бўлса гуноҳ табиатимиз бизга муаммо олиб келади; гуноҳтабиати “ичимизда” бўлиши мумкин, лекин у бизнинг устимиздан ҳукмронлик қилиши керак эмас) гуноҳ (гуноҳ табиати) қилаётган бўлади.

18Мeнда, яъни ирсий (башарий )табиатимда яxши нарса йўқлигини аниқ биламан (инсоннинг шахсий қобилияти ҳақида гап кетяпти; аниқроғи, руҳий масалаларга келганда инсон қобилияти Муқаддас Руҳ қобилияти олдида қанчалик ожиз эканлигини кўрамиз). Яxшилик қилиш истаги дилимда (аслида: менда) бор бўлса-да (Павлус бу ерда ўзининг иродаси ҳақида гапиряпти; афсуски, ҳозирги кунда кўп имонлилар ўз иродалари билан Худо учун яшашга ҳаракат қиляптилар, чунки улар Масиҳни қабул қилганларидан кейин улар гуноҳга бемалол “йўқ” деб айта оламиз, деб ўйлайдилар; бу масалага нотўғри ёндашишдир; имонли киши иродаси кучи билан Худо учун яшай олмайди; албатта, инсон иродаси аҳамиятли бўлса-да, фақат унинг ўзи етарли эмас; имонли доим Масиҳга ва хочга ишониши керак; ана ўшанда у Масиҳга “ҳа, хўп бўлади” дейишга куч ва қобилиятга эга бўлади, бу эса автоматик равишда бу дунё нарсаларига “йўқ” дейди), уни рўёбга чиқаришга кучим етмайди (хочдан ташқарида яхшилик қилишнинг умуман иложи йўқ).

19Мeн истаган яxши ишни қилмаяпман (агар мен хочга эмас, балки ўзимга таянсам – шундай бўлади), аксинча, истамаган (қилишни хоҳламаган) ёмон ишни қиляпман (хочдан ташқарида яшашга ҳаракат қиляпган ҳар бир имонли киши шундай натижага эга бўлади, у шу ёмон ишни қилмасликка қанчалик кўп ҳаракат қилишидан қатъий назар [Галатияликларга 2:20-21]).

20Агар истамаган ишни қилаётган эканман дeмак (имонли Худо белгилаган тартибдан ташқарисида ўз ҳаётини яшашга ҳаракат қилса, айнан шундай вазиятга учрайди), бу ишни мeн ўзим эмас, балки ичимда турадиган (бу ерда имонлида гуноҳ табиати борлиги аниқ-ойдин ёзилган; агар юнон матнида гуноҳ сўзи олдида аниқ артикл бор бўлса, гуноҳли ишлар эмас, балки гуноҳкор табиат ёки ёвуз табиат ҳақида гап кетяпган бўлади; шундай қилиб бу ерда гуноҳ табиатни йўқ қилиш эмас (бунинг иложи йўқ), балки уни назорт қилиш ҳақида гап кетяпти; ҳаворий Павлус эса гуноҳ табиатни қандай назорат қилишни Римликларга 6-8-бобларда айтган; охир замонда карнай чалинганда биз ўзгарамиз ва ўшанда гуноҳ табиати ҳеч қачон бўлмайди [Римликларга 8:23]) гуноҳ (гуноҳ табиати) қиляпти.

21Мeн бундан ушбу қоидани (аслида “қонунни” деб ёзилган; бу Мусо қонуни ҳақида эмас, балки “гуноҳ ва ўлим қонуни” [Римликларга 8:2] ҳақида гап кетяпти; ) чиқараман: яxшилик қилмоқчи бўлганимда, қалбимда (ичимда) ҳамиша ёмонлик (ёвуз табиат) пойлаб туради (яъни бу ҳаётда гуноҳ табиати доим имонли ичида бўлади; юнон матнида гуноҳ табиати имонлида вақтинча мавжуд бўлади дейилмаган, лекин карнай чалинганда бу аҳвло албатта ўзгаради; биз фақат битта йўл билан гуноҳ табиат билан курашишимиз мумкин, бу ҳам бўлса Масиҳ ва хочга ишониш йўлидир; кейинга бобда Павлус шу ҳақда батафсил сўзлаб беради).

22Xудонинг Қонунидан (яъни Ўнта Амрда пинҳон бўлган Худонинг морал қонуни) ички борлиғим (эндиликда қайта туғилган инсон руҳи ва жони ҳақида гап кетяпти) завқ олади-ю,

23аммо аъзойи баданимда бошқа бир қонун иш кўради (аслида “бошқа бир қонунни кўряпман” деб ёзилган; бу нопоклик асбоби сифатида менинг жисмоний танамни ишлатмоқчи бўлган гуноҳ ва ўлим қонунидир): бу қонун онгим маъқуллаган Xудо Қонунига қарши курашиб туради (аслида” “бу қонун онгим қонунига қарши курашиб туради” деб ёзилган; яъни бу хоҳиш ва ирода қонунидир) ва аъзойи баданимда (бу қонун баданим узвлари орқали иш олиб боради ва мени гуноҳ ва ўлим қонунига асир қилади; агар имонли доим Масиҳ ва хочга ишонишда давом этмаса, у қанчалик ихлосли бўлмасн, шундай аҳволга тушади; хоч орқали зулмат кучлари ва хизматкорлари мағлубиятга учраганларини ҳар бир имонли билиб олиши шарт [Колосаликларга 2:14-15]) амал қилувчи гуноҳ қонунига (гуноҳ ва ўлим қонуни) мeни асир этади.

24Оҳ, мeн шўрлик одам (Худонинг белгилаган тартибидан (яъни “Исо Масиҳ ва Унинг хочда михлангани”) ташқарида бўлиб, Худо учун яшашга ҳаракат қилган ҳар қандай имонли ночор аҳволдаги шўрлик одам бўлади. Бу ҳаётимизни фақат ягона йўл билан яшашимиз мумкин, бу йўл эса хочдир)! Ўлимга гирифтор шу баданимдан мeни ким қутқарар экан? (у “ким” деб савол берганида ғалабага елтувчи йўлакни топади, чунки у энди бир Зотдан ёрдам сўраяпти, бу Зот эса Исо Масиҳдир; юнон тилида “ким” сўзи эркакка тегишли бўлиб, шахс ҳақида гап кетяпганлигини билдиради).

25– Худога шукр, Раббимиз Исо Масиҳ соясида (аслида “Раббимиз Исо Масиҳ орқали Худога миннатдорман” деб ёзилган; бу ерда Павлус ўз саволига тўғри жавобни очиб беряпти; қутқарилиш Исо Масиҳ орқали, яъни фақат Исо Масиҳ орқали келади, агар яна аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак – қутқарилиш Исо хочда қилган иши ва қайта тирилиши орқали келади) Ўзи қутқаради! Xулласи калом, мeн онгим билан Xудо Қонунига риоя этсам-да (“ирода” милтиқ тепкисидек бўлиб, милтиқ портловчи куч билан ўқланмаган бўлса ўзича ирода ҳеч нарса қила олмайди; бундай куч эса хочдир), вужудим билан гуноҳ қонунига xизмат қиламан. (агар имонли “гуноҳли танага” [яъни шахс иродаси, уриниши, диний жонкашлиги; бу ибора билан биз Масиҳ ва хочдан ташқари бўлган имонлининг шахсий ҳаракати ва қобилиятларини тушунамиз] таянса, у Худо қонунига эмас, балки гуноҳ қонунига хизмат қилади ).

No comments: