2007-05-14

Биз нимага ишонамиз...

Биз нимага ишонамиз...

Муқаддас Калом – Муқаддас Руҳ илҳоми остида вужудга келиб, комиллик ва қудрат билан ёзилган Худонинг каломи эканлигига ишонамиз. (Забур 118; Матто 4:4; Луқо 24:27)

Битта ва ягона Худога, мангуликда учта шахсда (яъни Худо Ота, Худо Ўғил ва Худо Муқаддас Руҳ) намоён бўлганига ишонамиз. (1-Юҳанно 5:7)

Раббимиз Исо Масиҳнинг Илоҳийлиги, Унинг бокира қиздан туғилгани, Унинг гуноҳсиз яшагани, Унинг яратган мўжизалари, Унинг даҳшатли ва нажотбахш ўлими, танасида ўлимдан қайта тирилгани, Унинг Худованднинг ўнг қўл томонига кўтарилгани, келажакда минг йил ҳукмдорлик қилиш учун Унинг Ўзи шахсан ерга қудрат ва шараф билан қайтиб келишига ишонамиз. (Юҳанно 1:1-4; Эфесликларга 2:13-18; Ваҳий 19-20 боблар)

Бахтиёр умидимиз – масиҳийлар жамоати Исонинг қайтиб келганида осмонга кўтарилиб кетишига ишонамиз. (1-Салоникаликларга 4:13-18)

Гуноҳдан покланишнинг ягона йўли тавба қилиш ва Исо Масиҳнинг қадрли қонига ишониш, деб ишонамиз. (Римликларга 5:1; Эфесликларга 2:8-9, 13-18)

Инсон шахсан нажот топиши учун Муқаддас Руҳ орқали қайта туғилиши шартлигига ишонамиз. (Юҳанно 3:5-8; Титус 3:5)

Исо хочда амалда оширган қутқариш иши инсон танасига шифо бера олади ва бунинг учун имон билан ибодат қилиш кераклигига ишонамиз. (Чиқиш 15:25-26; Ёқуб 5:14-15; 1-Бутрус 2:24)

Ҳаворийлар фаолияти 2:4 оятда ёзилганидек, ибодат қилиб сўраган имонлилар Муқаддас Руҳда чўмдирилишни қабул қилишига ишонамиз. (Ҳаворийлар 2:4; 10:44-46; 19:1-7)

Муқаддас Руҳнинг муқаддас қилувчи қудратига, Муқаддас Руҳ масиҳий киши ичида маскан қуриб, имонли кишига муқаддас ҳаёт кечириши учун куч беришига ишонамиз. (Римликларга 6:3-14; 8:1-2, 11)

Нажот топган ва топмаган инсонларнинг охиратда қайта тирилишларига ишонамиз; бунда биринчи тоифадаги одамлар абадий ҳаёт учун қайта тирилади ва иккинчи тоифадаги одамлар абадий ланъатга дучор бўладилар. (Ваҳий 20:5-6; 11-15)


No comments: