2008-03-25

Римликларга 8:6-13

Қиёслаш

6 Башарий табиатнинг мурод-мақсади – ўлимдир (аслида “башарий тананинг онги (фикри-зикри) ўлимдир” деб ёзилган; бу ерда, кўпчилик одамлар ўйлагандек, телевизорни ҳаддан ташқари кўп кўриш ҳақида гап кетмаяпти, балки Худонинг белгилаган тартибига акс ҳолда Худо учун яшашга ҳаракат қилиш ҳақида гап кетяпти; бунинг натижасида киши гуноҳга ботади ва Худодан ажралади). Илоҳий Руҳнинг мурод-мақсади – ҳаёт ва тинчликдир (Худонинг белгилаган тартиби хочдир, яъни хочда амалга оширилган ишдир; ўша хочдаги якунланган ишга биз доим ишонч кўрсатишимиз керак, шу Муқаддас Руҳнинг йўлидир).

7 Башарий табиатнинг мурод-мақсади Худога душманликдир (яна қайтарайлик, бу ерда хочдан ташқари ҳолда Худо учун яшашга ҳаракат қилиш ҳақида гап кетяпти, бу эса кишини “Худога душман” қилиб қўяди); чунки бундай табиат Худонинг Қонунига итоат қилмайди ҳамда қила олмайди. (оддий қилиб айтсак, нимаики қилинса уларнинг ҳаммаси Худо белгилаган тартибида бўлмайди, бу тартиб эса хочда амалга оширилган ишдир).

8 Ўз табиати амри билан яшайдиган одамлар Худога манзур бўла олмайдилар. (бу ерда имонли киши масиҳийлик ҳаётини Масиҳга ва хочга ишониш орқали эмас, балки бошқа йўллар билан яшамоқчилиги ҳақида гап кетяпти).

9 Худо Руҳи сизнинг ичингизда яшаётгани учун (аслида “Худо Руҳи сизнинг ичингизда яшаётган бўлса” деб ёзилган; агар сиз чиндан ҳам нажот топган бўлсангиз), сизлар энди табиатингиз амри билан эмас (бошқача қилиб айтганда “сиз энди масиҳий бўлиб, башарий танага таянмаяпган эдингиз, нима учун унда яна қайтиб башарий танага мурожаат қиляпсиз?” демоқчи), балки Руҳ амри билан яшаяпсизлар (масиҳий сифатида энди Муқаддас Руҳ сизни етаклайди ва сизга куч-қудрат беради, шу имтиёз сизга берилган; бироқ Руҳ ҳаётимизда ҳаракат қилишининг ягона шарти: биз Исо Масиҳ якунлаган ишига ишонишимиз керак). Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳники эмасдир. (Павлус, хочда Масиҳ қилган иши ва Унинг қайта тирилиши асосида Муқаддас Руҳ ҳаётимизда ишлаши мумкин бўлди демоқчи).

10 Агар Масиҳ ичингизда экан (Исо Муқаддас Руҳнинг шахси ва қудрати орқали ичингизда яшайди [Галатияликларга 2:20]), бадан гуноҳ учун ўлимга маҳкум бўлса-да (аниқроқ таржима: “тана гуноҳ учун ўлик”; одамзод гуноҳга ботгани учун энди тана кучсиз бўлиб қолган; шунинг учун масиҳий ўз иродаси билан гуноҳга қарши курашмоқчи бўлса – у ҳеч нарсага эришмайди), руҳ оқланганингиз учун ҳаётдир (фақат Муқаддас Руҳ бизни ўзгартириши мумкин, яъни биз ўз кучимиз билан бунга эришолмаймиз; яна қайтарайлик, Масиҳнинг якунланган иши асосида Худо шу ишларни ичимизда амалга оширади).

11 Чунки (аниқроқ таржима: Агар... яшаяпган экан,...) Исо Масиҳни тирилтирган Худонинг Руҳи (Муқаддас Руҳ) сизнинг вужудингизда яшаяпти (Исо Масиҳ ҳақиқий масиҳий ичида яшайди). Агар Худо Ўз Руҳи қудратида Масиҳни тирилтирган бўлса, У ичингиздаги ўша Руҳ орқали (Масиҳни ўликдан тирилтирган Муқаддас Руҳ орқали худди шундай куч-қудрат ичимизда бор, хочдаги иш ва хочдаги Қурбонликка бўлган ишончимиз асосида шу куч бизга берилади) сизнинг фоний баданларингизни ҳам тирилтиражак (ғалаб қилиб яшашимиз учун фоний баданимизга куч беради).

12 Шундай қилиб, эй биродарлар (яъни Павлус масиҳийларга мурожаат қиляпти), табиатимиз амри билан яшаш учун (“табиат амри билан яшаш” ибораси бизнинг ишларимизга таалуқли, лекин Худо буларни ҳеч қачон қабул қилмайди ва ишларимиз бизга ҳеч қачон ғалаба беролмайди, фақат мағлубият беради) биз бу табиат талаблари олдида (ўз қобилиятимиз олдида биз қарздормасмиз, яъни қобилиятимиз бизга нажот беролмайди ҳам, ғалаба ҳам беролмайди) мажбур эмасмиз (Исо Масиҳ биз учун хочда қилган иши олдида биз мажбурмиз).

13 Агар ўз табиатингизга маҳлиё бўлиб яшасангиз (аниқроқ таржима: “Агар ўз табиатингиз амри билан яшасангиз”; ўз кучингиз ва қобилиятингиз билан яшасангиз, бу эса Худо белгилаган тартибга қарши), руҳан (“руҳан” сўзи юнон матнда йўқ) ўлишингиз муқаррар (ғалабакор, масиҳий ҳаёт кечира олмайсиз). Лекин агар башарий табиатнинг қилмишларини Руҳ кучи билан (Муқаддас Руҳ кучи билан) ўлдирсангиз (буни эса фақат Муқадас Руҳ амалга ошира олади), руҳан яшайсизлар (ғалаба қилиб юрасиз; Муқаддас Руҳ фақатгина Масиҳнинг хочдаги иш асосида ишлашини эсдан чиқаришимиз керак эмас; демак биз ишончимизни Масиҳ хочига қаратишимиз керак ва шу билан Руҳга ичимизда ишлашга йўл беришимиз керак).

2008-03-21

Хушхабарнинг мағзи – хочга михланган Масиҳ

Коринфликларга ёзилган биринчи мактуб

2-боб


Ҳақиқий донолик ва ҳикмат

1 Эй биродарлар, мен сизларнинг олдингизга Худонинг пайғомини (пайғом = шоҳидлик; бу пайғом ёки хабар Исо Масиҳ ва Унинг хочда михланганидир) эълон қилгани келганимда, сўзамоллик ва билгичлик (донолик) ниқоби остида келмадим (яъни Павлус усталик билан ваъз қилиш қобилиятига таянмади, ҳамда ўша даврда жуда авжига чиққан философияга мурожаат қилмади).

2 Орангизда эканман, Исо Масиҳдан ва Унинг хочга михланганидан (гуноҳкорга нажот берадиган, асирни озод қиладиган ва масиҳийга доимий ғалаба берадиган хабар мана шудир ва бундан бошқа қутқарувчи хабар йўқдир) бошқа ҳеч нарса билмасликка қарор қилдим (Павлус Хушхабарни ваъз қилганда дунёвий билим ва философига таянмасликни ўзига атайин мақсад қилиб қўйганди).

3 Олдингизга заифлик (бутунлай Худога тобелиги ҳақида гапиряпти) ва қўрқув (хоч хабарини нотўғри ваъз қилишдан қўрқув) ҳисси ҳамда катта қалтироқ билан келдим (у ваъз қилаётган хабарнинг қанчалик муҳимлигини ва ўзининг нолойиқлигини тушунарди).

4 Менинг сўзим ва ваъзим инсон заковатининг ишонтирувчилигидан эмас (инсон донолиги ҳеч кимга нажот бера олмаслигини у биларди; ҳозирги даврдаги масиҳийлар жамоати шу оятдан собоқ олиши керак), Худо Руҳи ва қудратидан далолатдир (шу оятнинг аниқроқ таржимаси: “Сўзим ва ваъзимни инсон донолигининг ишонтирувчилиги билан эмас, балки Руҳ ва қудрат намойиши билан етказдим”; яъни, агар хоч хабари тўғри айтилса, имонлилар юраги ва ҳаётида Муқаддас Руҳ нима қилиши ҳақида бу ерда гапириляпти),

5 токи имонингиз инсон ҳикматига эмас (хоч хабаридан ўзгача бўлган йўл, хабар), Худо қудратига асослансин (фақатгина Исонинг хочда амалда оширган иши асосида шунинг иложи бор).

2008-03-16

Забур 1-сано

ЗАБУР САНОЛАР КИТОБИ

1-САНО

1 Саодатли одамдир у,

Фосиқлар маслаҳатига юрмас,

Гуноҳкорлар йўлига кирмас,

Бузуқилар йиғинида ўтирмас.

2 Илло Худованднинг Қонунидир унинг завқу орзуси,

Туну кун Тангри Қонуни ила банддир фикри-зикри.

3 Оқар сувлар канорига ўтқазилган,

Мевасини мавсумида тугадиган,

Барглари эса сўлмайдиган дарахт кабидир у киши.

У неки қилса, толе унга ёрдир.

4 Фосиқлар эса-чи бундай эмаслар,

Балки шамолда тўзғиб кетгуси тўпондирлар.

5 Шу боис фосиқлар ҳукм қилинганда бош кўтармас,

Гуноҳкорлар эса солиҳлар мажлисида тура олмас.

6 Худованд солиҳлар йўлини асрар,

Фосиқлар эса ўз йўлида ҳалок бўлар.