2007-06-18

Ёмон одатлардан қутқарилиш мумкинми?

Ёмон одатлардан қутқарилиш мумкинми?

Ҳа. Қисқа ва лўнда. Осон. Мураккаб эмас.

Лекин бу жавобни тўлиқроқ ёритадиган бўлсак шуларни айтишимиз керак бўлади:
Ёмон одатлардан қутқарилиши учун имонли киши Исо Масиҳга ишониши керак. Худди нажот топиш учун Исога ва У хочда биз учун қилган ишига ишонишимиз керак бўлганидек, ҳаётимизда учта ғанимдан ғалаба қозонишимиз учун ҳам шундай йўсинда Исога ишонишимиз керак.

Бизнинг учта ғанимимиз ёки душманимиз қуйидагилар: шайтон, дунё ва башарий танадир. Буларнинг уччаласи устидан ғалабани бизга фақат Исо бера олади. Исодан ташқари ҳеч ким буни бизга беролмайди. Қидириб ҳам ўтирманг. Уддасидан чиқа олмайсиз. Чунки бизда фақат битта Нажоткор бор, Нажоткор эса нажот бериш билан банд, яъни У бизга қутқарилиш беради.

Сиз Исо Масиҳга ишонасизми?
Сиз нажот топганмисиз?
Нажот топган бўлсангиз, ҳаётингизда ғалаба қозониб юрибсизми?
Бу саволларнинг биттасига ҳам йўқ, деб жавоб берган бўлсангиз, Исога ишонинг дейман. Ана ўшанда сиз нажот топасиз ва ғалабакор ҳаётга эга бўласиз.

Масиҳий муаллим.

No comments: