1-оят“Эй бефaҳм гaлaтияликлaр! Ҳaқиқaтгa бўйсунмaслик учун сизлaрни ким сеҳрлaб қўйди? Сизлaрнинг кўз ўнгингиздa Исо Мaсиҳнинг xочгa миxлaб қўйилгaни aниқ тaсвир этилмaгaнмиди?”Галатияликлар бефаҳм бўлиб қолган эди, яъни улар руҳий зеҳнларини ишлатмаяпган эдилар. Мана шу оятда Павлус уларга “шунчалик аҳмоқ бўлиб қолдиларингми?” деб айтяпти. Демак Худонинг ҳақиқатидан узоқлашган ёки уни қабул қилмаган одам Худо назарида аҳмоқ бўлиб қолади. Улар худди сеҳр остида қолгандай эдилар, чунки Муқаддас Руҳга эргашмаган имонли киши башарий тана бўйича яшай бошлайди ва шу билан Муқаддас Руҳ етакловидан маҳрум бўлади. Улар ҳақиқатга бўйсунмаяпган эди, ҳақиқат эса “Исо Масиҳ хочда михланган” деган фикрдан иборат, шу ҳақиқатга ишонмайдиган ва уни қабул қилмайдиган киши сеҳр остида бўлиб, ҳақиқатни кўрмайди ва ёлғонга ишонишни бошлайди. Мана шунинг учун ҳам Худо жамоатда ҳаворийлар, пайғамбарлар, хушхабарчи, чўпон ва муаллимларни тайинлайди, бундан мақсад: улар Худонинг ҳақиқатини бошқаларга қайта-қайта айтиб туриб, уларни имонда мустаҳкам қилишади. Шу сабаб билан ҳам Павлус уларга шу мактубни ёзиб, уларни ҳақиқий йўлга қайтаришга ҳаракат қиляпти.
Павлус улар билан бўлганда уларга шундай қилиб хушхабарни айтган эдики, яъни у керакли даражада Исонинг хочда ўлгани ва қайта тирилгани ҳақида гапирган эдики, улар худди кўз олдиларида шу ҳодиса рўй бергандай бўлган эдилар. Биз ҳам бошқаларга хушхабарни айтганда, унинг марказида доим Исо Масиҳ ва Унинг хочда қилган иши бўлиши шарт. Шунда ҳақиқий хушхабар ўз ишини бажаради ва одамлар имонга келади ва бошқа мўъжизалар содир бўлади. Агар бундай хушхабар айтилмаса, бунинг тескариси содир бўлади, яъни деярли ҳеч ким нажот топмайди, ҳеч қандай мўъжизалар бўлмайди ва қилган ишдан ҳеч фойда бўлмайди. Биз ҳам Павлусдан ўрнак олишимизга Худоим ёрдам берсин!
2-оят“Сизлaрдaн бир нaрсaнигинa билмоқчимaн: сизлар Муқаддас Руҳни қандай қабул қилдингизлар, Тaврот Қонунигa aмaл қилиш билaнми ёки имон тўғрисидaги xaбaрни эшитиш билaнми?”Павлус бу оятда савол бериш орқали уларнинг хатосини кўрсатмоқчи. Унинг саволини аниқроқ қилиб шундай деб таржима қилса бўлади: “Сиз Руҳни Қонун ишларини қилиш биланми ёки Ишончга қулоқ солиш билан қабул қилдингизми?” Кўпинча Павлус шу каби саволлар беради ва уларга жавоб аниқ бўлади. Бундай саволларни реторик савол дейишади. Бу саволга аниқ жавоб бор: улар Муқаддас Руҳни имон билан қабул қилган эдилар. Бу ерда ишончга қулоқ солиш деганда, инсон хушхабар эшитганда Исо Масиҳга ва У хочда қилган ишига ишониш назарда тутилади. Яъни айнан шундай йўсинда Исога ишониш орқалигина инсон нажот топади, юқоридан туғилади ва ўша захоти Муқаддас Руҳ унинг ичида маскан топади. Биз нажот топганимизда қандайдир иш бажармадик, биз фақат Исога ишонган эдик ва шу билан Руҳни қабул қилдик. Шу билан биз имонга бўйсундик, десак бўлади; бошқаларни ҳам имонга бўйсунишини биз истаймиз ва шунинг учун Руҳ етакчилигида бошқаларга шуларни айтамиз. Агар таълимотда адашган масиҳийлар бўлса, Руҳ ёрдамида уларга тўғри йўлни кўрсатамиз.
3-оят“Сизлaр шунчaлик фaҳмсизмисизлaр? Муқaддaс Руҳ кучи билaн бошлaб, энди ўзингизнинг бaшaрий кучингиз билaн битирмоқчимисизлaр?”Бу оятда юқоридаги оятдаги фикр давом қилиняпти. Галатияликлар ишонган таълимот ёлғон эди, шунинг натижасида улар нотўғри иш қилишяпган эди ва буни Муқаддас Руҳ Павлус орқали аҳмоқлик ёки бефаҳмлик деб атаяпти. Яна бу оятда савол берилган ва унга аниқ жавоб борлигини кўрамиз. Биз нажот топганимизда ичимизда Муқаддас Руҳ ишлай бошлайди ва шунинг учун бизда кўп ўзгаришлар содир бўлади. Бироқ биз бундай руҳий ўзгаришларга ўз кучимиз билан эришмадик, буни фақат Худонинг Ўзи Муқаддас Руҳ орқали амалга оширади. Бироқ кўпчилик масиҳийлар адашиб, энди нажот топганимдан кейин, мен ўз кучим билан руҳан юқори даражага эришаман, деб нотўғри ўйлайдилар. Кўпчилик нафақат шундай фикрлайдилар, балки шуни амалга оширишга тушадилар. Албатта улар ҳеч қачон бунга эришолмайдилар, бунинг иложи йўқлигини биз аввал Каломдан кўрсак бўлади, шу билан бирга ўз кучи билан камолатга эришган одамни кўрмайсиз, чунки биз ҳаммамиз ожиз одаммиз.
Шундай қилиб, галатиялик масиҳийлар нажот топганда Руҳ орқали нажот топишган эди, бироқ шундан кейин ўз кучлари билан муқаддасланмоқчи бўляпган эдилар. Бироқ биринчи қадамни ишонч билан қўйганимиздек, кейинга қадамни ҳам ишонч билан қўйишимиз шарт, бундан ўзгача йўл йўқ. Афсуски, кўп масиҳийлар мана шу ҳақиқатни билмаганлари учун, улар доимий мағлубиятда юрибдилар. Доим ғалабада юришнинг ягона йўли эса шу иноят хабарига ишонишдир: Исо Масиҳга ва Унинг хочда қилган иши орқали биз иноятни оламиз ва ҳамма бошқа нарсаларни ҳам шу йўл билан оламиз. Шундай ишонган киши доим гуноҳ табиати устидан ғалаба қилиб яшайди. Бундай қилмаган инсон эса доим мағлубиятда яшайди. Сизнинг ҳаётингизда шуларнинг қайси бири содир бўляпти? Сиз ғолибмисиз ёки мағлуб?
4-оят“Бекоргa шунчa синовлaрдaн ўтдингизлaрми? Ҳaқиқaтaн ҳaм бекоргa эдими?”Инсон Исо Масиҳни қабул қилганидан кейин синовлардан ўтади. Одатда атрофдаги одамлар бизга қаршилик қилади. Умуман олганда бизда учта душман бор: шайтон (ва унинг хизматкорлари), дунё (дунёдаги Худога қарши бўлган тизим) ва башарий тана (ўзимизнинг кучимиз ва идрокимиз). Шу ҳамма душманларимиз устидан бизга фақат Исо ғалаба беради ва У аллақачон ғалабани қўлга киритди, биз фақат шунга ишониш орқали ўз ҳаётимизда шу ғалабани кўрамиз. Ҳаётимизда турли хил синовлар бўлади, шулар орқали Худо бизга аллақачон берган нарсаларга биз қанчалик ишонишимизни синаб кўради. Худди ўқитувчи ўқувчиларни аллақачон ўтилган дарслар бўйича имтиҳон қилгандек, Худо ҳам бизга аллақачон берган нарсалари ва дарслари бўйича синайди. Демак сиз олдингизда турган синовдан ўтишга керакли қурол ва билимга эгасиз, фақат Исога ишонинг ва Ундан ғалабани кутинг ва шунда ғалабага эришасиз! Бу оятда шундай синовлардан воз кечманг, деяпти, чунки синовлар мақсад билан бизга берилади. Агар улардан воз кечиб, ёлғонга ишонишни бошласак, унда ўша синовлар бекорга бўлган бўлиб қолади.
5-оят“Xудо сизлaргa Ўз Руҳини бaxш этиб, орaнгиздa aжойиб мўъжизaлaр ярaтмоқдa. У буни Қонунгa aмaл қилгaнингиз учун қиляптими ёки эшитгaнлaрингизгa имон келтиргaнингиз учунми?”Бу оят иккинчи оятга ўхшайди. Худо бизга Муқаддас Руҳини бериши ва орамизда мўъжизалар яратиши фақат ишончга асосан бўлади. Худо доим ишонч асосида бизга нимадир беради ва нимадир содир қилади, ҳеч қачон қонун ишларини бажариш орқали бундай қилмайди. Шуни билиб олинг ва шуни тушуниб олинг. Чунки айрим пайтлари биз ҳақиқатни тушундим ва унга ишонаман, деб ўйлаймиз, бироқ ўз ҳаётимизда шунинг тескарисини қиляпган ҳам бўлишимиз мумкин. Шунинг учун сиз ўзингизни текшириб туришингиз керак, сиз имондамисиз, деб ўзингизни текширинг. Худонинг олдига келганда ўзингиз қилган ёки қилмаган ишларни санаб чиқасизми ёки фақат Исо Масиҳ мен учун қилган иши асосида олдинга келдим, деб айтасизми? Ёки Худо сиз орқали мўъжиза яратса, шуни ўзингиз қилгандек юрасизми? Биродарим ва опам, ишончингиз доим Исо Масиҳга ва У хочда қилган ишига қаратилсин!