2007-04-13

Янги саҳифалар

Яқинда масиҳий саҳифаларини кўриб қолдим. 
Уларни шу ерда сизлар учун ёзиб қолдираман:

http://www.najot.com/?lang=uz
(шу саҳифада Муқаддас Каломни ўқисангиз бўлади http://www.najot.com/bible.php).

http://injil-sharif.blogspot.com/

http://injil-xushxabari.blogspot.com/

Иноят ҳақида

Эски Аҳд китобларида иноят сўзи иброний тилида қуйидаги маънони билдиради: эзгулик, иноят, чирой, кўркамлик, ёқимли, қадрли, суюкли.
Инжилда ёки Янги Аҳдда иноят сўзи юнон тилида қуйидаги маънони билдиради: иноятли иш, инсон юрагида содир бўладиган ва ҳаётида намоён бўладиган Илоҳий таъсир, ижобат бўлиш, фойда, суюкли, инъом, совға, ҳимматли, қувонч, эркинлик, миннатдорчилик. Табиийки Муқаддас Каломдаги иноят сўзи ўзбек ва бошқа тилларга таржима қилинганда ҳар доим ҳам битта “иноят” сўзи билан таржима қилинмаган. Шунинг учун қуйидаги оятларни ўқиганингизда шуни эсда тутинг.

Иноят ҳақида қисқа маълумот

1. Иноят – Нажоткор Худонинг инсонга бўлган яхшилиги, эзгулиги ва севгисидир. Бу муносабат инсон қилган қандайдир солиҳлик (эзгу, савоб) ишлари туфайли пайдо бўлмайди. (Титус 3:4-5).
Шунинг учун иноят ҳар сафар қонунга қарши қўйилади. Қонун деганда Муқаддас Каломда Мусо орқали берилган диний қонун назарда тутилади. Лекин шунга қарамасдан, “қонун” сўзи бошқа қонунларни ҳам билдиради. Бунга мисол бўлиб инсонлар ўзлари ўйлаб топган турли қоида ва қонунлар бўлиши мумкин; масалан: ҳар ҳафта рўза тутиш керак, ҳар куни кимгадир эзгулик қилиш керак ва ҳаказо. Агар Муқаддас Каломни яхши ўргансангиз, Мусонинг қонуни ва бошқа қонунлар ўзича ёмон эмаслигини кўрасиз; лекин инсон шу яхши қонунларни ўзининг башарий гуноҳкор танаси билан тўлиқ бажара олмайди. Агар инсон битта ҳам қонунни бузадиган бўлса, у қонуннинг ҳаммасини бузган бўлади. Қонун билан иноят орасидаги фарқни ва улар нима мақсадда берилганлигини билиб олган киши чиндан ҳам баҳтли бўлади, чунки шу орқали у ғалаба қилиб яшашга эриша олади.
Агар инсон қонун остида бўлса Худованд ундан солиҳликни талаб қилади, лекин одам иноят остида бўлса Худованднинг Ўзи унга солиҳликни беради (Римликларга 3:21-22; 8:4; Филиппиликларга 3:9).
Қонун Мусо исми ва ишлар билан боғлиқ; иноят эса Исо Масиҳ ва имон билан боғлиқ (Юҳанно 1:17; Римликларга 10:4-10). Қонун яхшиларни баракатлайди, иноят эса ёмонларни қутқаради (Чиқиш 19:5; Эфесликларга 2:1-9). Қонун баракатларни ишлаб топиш ёки уларга сазовор бўлишни талаб қилади, иноят эса бепул (текин) ва эркин тарзда бериладиган инъомдир (Қонунлар 28:1-6; Эфесликларга 2:8; Римликларга 4:4-5).

2. Иноят даври Исо Масиҳнинг ўлими ва қайта тирилишидан кейин бошланди (Римликларга 3:24-26). Эндиликда одам нажот топиши учун қандайдир ишларни қилиши керак эмас, балки Исо Масиҳни имон билан қабул қилиши керак. Худди шу имон, яъни Масиҳга бўлган имон орқали инсон муқаддасланади ҳам.
Яъни, одам нажот топганидан кейин у Исога ва Унинг хочда қилган ишига ишонгани учун, Муқаддас Руҳ унинг ичида куч-қудрат билан иш олиб боради ва шу имонлининг башарий гуноҳкор танасидаги эҳтиросларга қарши курашади (Юҳанно 1:12-13, 36; 15:22, 25; Матто 21:37; 22:24; Ибронийларга 1:2; 1-Юҳанно 5:10-12).

3. Иноят икки томонлама намоён бўлади: нажот топишда (Римликларга 3:24) ва нажот топган кишининг юриш-туриши ва хизматида (ёки муқаддасланишида) (Римликларга 6:15).

Иноят ҳақида Муқаддас Каломнинг қуйида келтирилган оятларидан ўқиб-ўрганишингиз мумкин. Қуйидаги оятларни тўғри топиш учун шунга эътибор беринг – қавс ичида биринчи бўлиб Муқаддас Каломдаги китоб номи берилади, ёки рақами бўлса биринчи бўлиб рақами ёзилади, кейин боб номери, икки нуқтадан кейин оят номери берилган; агар бир нечта оятларни ўқиш керак бўлса, оятлар чизиқ (-) ёки вергул билан ажратилган бўлади.
Масалан мана шу оятларни ўқишимиз керак бўлса: (1-Бутрус 5:10-12), биз нима қиламиз?
1. Аввал Бутруснинг биринчи мактубини излаб топамиз,
2. кейин шу мактубнинг бешинчи бобини топамиз,
3. кейин шу бобнинг ўнинчи оятини топамиз;
4. энди ўнинчи оятдан ўн иккинчи оятгача ўқиймиз.
Агар олдимизда (1-Бутрус 5:10, 12) деб ёзилган бўлса, унда юқорида кўрсатилган 1-3 қадамларни худди шундай амалга оширамиз, лекин 4-қадамда биз фақат ўнинчи оятни, кейин эса фақат ўн иккинчи оятни ўқиймиз.
Демак вергул оятларни ажратса, шу оятларни алоҳида ўқиш керак, бироқ оятлар чизиқ (-) билан ажратилган бўлса шу оятларнинг ҳаммасини ўқиш керак экан.

Мана энди қуйида келтирилган оятларни топиб ўқиб чиқинг.

(Ибтидо 6:8)
(Ибтидо 19:19)
(Ибтидо 32:5)
(Ибтидо 33:8)
(Ибтидо 33:10)
(Ибтидо 33:15)
(Ибтидо 34:11)
(Ибтидо 39:4)
(Ибтидо 47:25)
(Ибтидо 47:29)
(Ибтидо 50:4)
(Чиқиш 33:12)
(Чиқиш 33:13)
(Чиқиш 33:16)
(Чиқиш 33:17)
(Чиқиш 34:9)
(Саҳрода *Numbers* 32:5)
(Қозилар 6:17)
(Рут 2:2)
(Рут 2:10)
(1-Шоҳлар 1:18)
(1-Шоҳлар 20:3)
(1-Шоҳлар 27:5)
(2-Шоҳлар 14:22)
(2-Шоҳлар 16:4)
(Эздра 9:8)
(Эстер 2:17)
(Забур 45:2)
(Забур 84:11)
(Сулаймон ҳикматлари 1:9)
(Сулаймон ҳикматлари 3:22)
(Сулаймон ҳикматлари 3:34)
(Сулаймон ҳикматлари 4:9)
(Сулаймон ҳикматлари 22:11)
(Еремия 31:2)
(Закариё 4:7)
(Закариё 12:10)
(Луқо 2:40)
(Юҳанно 1:14)
(Юҳанно 1:16)
(Юҳанно 1:17)
(Ҳаворийлар фаолияти 4:33)
(Ҳаворийлар фаолияти 11:23)
(Ҳаворийлар фаолияти 13:43)
(Ҳаворийлар фаолияти 14:3)
(Ҳаворийлар фаолияти 14:26)
(Ҳаворийлар фаолияти 15:11)
(Ҳаворийлар фаолияти 15:40)
(Ҳаворийлар фаолияти 18:27)
(Ҳаворийлар фаолияти 20:24)
(Ҳаворийлар фаолияти 20:32)
(Римликларга 1:5)
(Римликларга 1:7)
(Римликларга 3:21-24)
(Римликларга 4:4)
(Римликларга 4:16)
(Римликларга 5:2)
(Римликларга 5:15)
(Римликларга 5:17)
(Римликларга 5:20)
(Римликларга 5:21)
(Римликларга 6:1)
(Римликларга 6:14)
(Римликларга 6:15)
(Римликларга 11:5)
(Римликларга 11:6)
(Римликларга 12:3)
(Римликларга 12:6)
(Римликларга 15:15)
(Римликларга 16:20)
(Римликларга 16:24)
(1-Коринфликларга 1:3)
(1-Коринфликларга 1:4)
(1-Коринфликларга 3:10)
(1-Коринфликларга 10:30)
(1-Коринфликларга 15:10)
(1-Коринфликларга 16:23)
(2-Коринфликларга 1:2)
(2-Коринфликларга 1:12)
(2-Коринфликларга 4:15)
(2-Коринфликларга 6:1)
(2-Коринфликларга 8:1)
(2-Коринфликларга 8:6)
(2-Коринфликларга 8:7)
(2-Коринфликларга 8:9)
(2-Коринфликларга 8:19)
(2-Коринфликларга 9:8)
(2-Коринфликларга 9:14)
(2-Коринфликларга 12:9)
(2-Коринфликларга 13:14)
(Галатияликларга 1:3)
(Галатияликларга 1:6)
(Галатияликларга 1:15)
(Галатияликларга 2:9)
(Галатияликларга 2:21)
(Галатияликларга 5:4)
(Галатияликларга 6:18)
(Эфесликларга 1:2)
(Эфесликларга 1:6)
(Эфесликларга 1:7)
(Эфесликларга 2:5)
(Эфесликларга 2:7)
(Эфесликларга 2:8)
(Эфесликларга 3:2)
(Эфесликларга 3:7)
(Эфесликларга 3:8)
(Эфесликларга 4:7)
(Эфесликларга 4:29)
(Эфесликларга 6:24)
(Филиппиликларга 1:2)
(Филиппиликларга 1:7)
(Филиппиликларга 4:23)
(Колосаликларга 1:2)
(Колосаликларга 1:6)
(Колосаликларга 3:16)
(Колосаликларга 4:6)
(Колосаликларга 4:18)
(1-Салоникаликларга 1:1)
(1-Салоникаликларга 5:28)
(2-Салоникаликларга 1:2)
(2-Салоникаликларга 1:12)
(2-Салоникаликларга 2:16)
(2-Салоникаликларга 3:18)
(1-Тимўтий 1:2)
(1-Тимўтий 1:14)
(1-Тимўтий 6:21)
(2-Тимўтий 1:2)
(2-Тимўтий 1:9)
(2-Тимўтий 2:1)
(2-Тимўтий 4:22)
(Титус 1:4)
(Титус 2:11)
(Титус 3:4-5)
(Титус 3:7)
(Титус 3:15)
(Филимон 1:3)
(Филимон 1:25)
(Ибронийларга 2:9)
(Ибронийларга 4:16)
(Ибронийларга 10:29)
(Ибронийларга 12:15)
(Ибронийларга 12:28)
(Ибронийларга 13:9)
(Ибронийларга 13:25)
(Ёқуб 1:11)
(Ёқуб 4:6)
(1-Бутрус 1:2)
(1-Бутрус 1:10)
(1-Бутрус 1:13)
(1-Бутрус 3:7)
(1-Бутрус 4:10)
(1-Бутрус 5:5)
(1-Бутрус 5:10)
(1-Бутрус 5:12)
(2-Бутрус 1:2)
(2-Бутрус 3:18)
(2-Юҳанно 1:3)
(Яҳудо 1:4)
(Ваҳий 1:4)
(Ваҳий 22:21)